Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Болгария Украина элчисини чақиртирди

Болгария Украина элчисини чақиртирди

Бунга сабаб сифатида мамлакат ҳудудига дрон учиб кириб портлаб кетгани кўрсатилмоқда

​Украинанинг Софиядаги элчиси Олеся Илашчук 8 август куни содир бўлган дрон билан боғлиқ ҳодиса сабабли Болгария ТИВга чақиртирилди. Маълум қилинишича, суҳбат душанба, 10 август куни бўлиб ўтади.

​Бир кун аввал Болгария расмийлари 8 август эрталаб қўшни Руминиядан мамлакатга учиб кирган дрон Трансболқон газ қувури яқинида портлаб кетганини маълум қилган эди.

​Украина ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий Киев ҳолатга аниқлик киритиш учун Болгария томони билан яқиндан алоқада эканини айтди. У Украина Мудофаа кучлари "Болгария томонга атайлаб ҳеч қандай воситаларни юбормаганини" таъкидлади.

Аввалроқ, Болгария Мудофаа вазирлиги қулаган дрон парчаларининг дастлабки таҳлилига таяниб, бу катта эҳтимол билан "Майя" деб номланувчи чалғитувчи дрон эканини маълум қилди.

"Ушбу турдаги дронлар Украина Қуролли кучлари томонидан кенг қўлланилади", — дейилади идора баёнотида.

Киритилди: Бугун 12:43. Ўқилди: 474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!