Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Боласини сотаётганда ушланган самарқандлик аёлга боласи нега қайтариб берилди?

Боласини сотаётганда ушланган самарқандлик аёлга боласи нега қайтариб берилди?

Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура департаменти ходимлари томонидан 5 млн. сўмга ўз фарзандини сотаётган вақтида ушланган 38 ёшли аёлни Хотин қизлар қўмитаси кафилликка олган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг Конимех туман бўлими ходимлари ва Давлат хавфсизлик хизмати Навоий вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорликда ўтказилаётган тезкор тадбир давомида, тадбирга шартли харидор сифатида жалб қилинган аёлга, Алмаматова Феруза Абсамиевна ўз фарзандини 5 млн. сўм эвазига сотган эди.

У ўз фарзандини сотиши сабаби сифатида туғиладиган боласини боқа олмаслигини, турмуш ўртоғи ёши катта эканлигини, боласини вояга етказиш учун турмуш ўртоғини умри етмаслигини, болани бир ўзи катта қила олмаслигини, шунинг учун боласини сотишга мажбур бўлганини айтган.

“Jahon.uz”нинг ишончли манбаси хабарига кўра, ушбу жиноят ортидан, Кармана тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Шерматова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 135-моддаси 3-қисмининг“а” банди билан судланаётган Алмаматова Феруза Абсамиевнага нисбатан Суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланса, Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида уни тўлиқ назорат қилиб, иш билан таъминлаб, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш имкониятини яратиб беришини билдириб, бу ҳақда кафолат хати тақдим қилгани айтилди.

Судланувчи Алмаматова Феруза Абсамиевна Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмининг“а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилди ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 135-моддаси3-қисмининг “а” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 4 (тўрт) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди ва унга сутканинг кеч соат 22:00дан эрталаб соат 06:00га қадар яшаш жойидан чиқиши чекланди.

Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида сақланаётган 2019 йил 4 март куни туғилган Ғ. М. К. ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг онаси Алмаматова Феруза Абсамиевнага қайтарилди.

Шу ўринда бир савол туғилади. Фарзанди ўзига қайтарилган Ф. Алмаматова яна жигарбандини сотиб юбормаслигига ким ишонади. Кафилликка олган Хотин-қизлар қўмитаси Самарқандда ИИБ ходими томонидан ечинтирилган ўғри аёлни ҳам кафилликка олган ва ҳеч қанча вақт ўтмасдан у аёл ўғирликда айбланиб қамалиб кетганди.

Хулоса ўзингиздан, биз фақат ҳаммаси яхшилик билан тугаши тарафдоримиз.

Киритилди: 11:37 10.06.2019. Ўқилди: 1497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!