65 та болалар оромгоҳлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимига ўтказилиб, бошқа ташкилотлар тизимида бўлган 35 та болалар оромгоҳларини сотиш ёки фаолият турини ўзгартиришни тақиқлашни назарда тутувчи рўйхат тасдиқланди.
Президентнинг 14.06.2023 йилдаги “Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПФ-95-сон Фармони қабул қилинди.
Болалар оромгоҳлари фаолиятини ягона тизим асосида йўлга қўйиш, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ва оромгоҳларга ёшларни жалб этиш қамровини кенгайтириш мақсадида 65 та болалар оромгоҳлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимига ўтказилиб, бошқа ташкилотлар тизимида бўлган 35 та болалар оромгоҳларини сотиш ёки фаолият турини ўзгартиришни тақиқлашни назарда тутувчи рўйхат тасдиқланди, Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилди.
Болалар оромгоҳларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Президентнинг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодексига мувофиқ:
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.06.2023 йилдан кучга кирди.