Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

“Болаларимиз Қуръон булбули бўлсин”

A A A
“Болаларимиз Қуръон булбули бўлсин”

25 июнь куни Туркия масжидларида ёзги Қуръон курслари очилди, дея хабар бермоқда “Анадўли” агентлиги. Бу йилги курслар “Масжидда бола саси – Ватанимнинг нашъаси” шиори остида ўтказилмоқда.

Қуръон курслари 17 августга қадар давом этади. Дарсларда болаларга нафақат Қуръон ўқиш ўргатилади, балки асосий диний тушунчалар берилади.

Айниқса Диёрбакир, Ширнак, Батман, Мардин, Сиирт, Бингўл ва Элазиғ вилоятларида курсларга талаб катта бўлди. Жумладан, Диёрбакирдаги 2015 масжидда Қуръон курслари очилди. Вилоят муфтийси Явуз Селим Карабайирнинг айтишича, ўтган йилги курсларга 66 минг ўқувчи жалб этилган, бу йил эса мазкур рақамни 100 мингга етказиш режалаштирилган.

“Мақсадимиз ҳар йили курсларга келадиган болалар сонини кўпайтириш. Болаларимиз Қуръон бубули бўлсин, Қуръон ахлоқи билан вояга етсин”, – дейди муфтий.

Manba: azon.uz

Киритилди: 14:57 29.06.2018. Ўқилди: 2022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар