1965 йил 27 апрель болалар тагликларининг туғилган куни ҳисобланади, чунки ўша куни АҚШда "Pampers" тагликлари патентланган. Уларнинг ихтирочиси америкалик кимёгар, "Procter& Gamble" компаниясининг етакчи технологи, шунингдек, учта набиранинг бобоси Виктор Миллз эди. Тагликларнинг яратилиш тарихи анча олдинроқ, Миллз невараларига қарашга мажбур бўлган пайтда бошланган. Чақалоқларнинг оддий тагликларини алмаштиришда ноқулайликлар дуч келавергач, у тагликларни ювиш эмас, балки ташлаб юбориш керак деган қарорга келган. Миллз тез ва қийинчиликсиз ўзгартириш, сўнгра шунчаки ташлаб юбориш мумкин бўлган, шунингдек, суюқликни ўзига яхши сингдирадиган ва боланинг ҳаракатларини чекламайдиган материалдан тайёрланган бир марталик таглик яратиш кераклигини тушунган.