Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Болакай iPad ни ярим асрга блоклаб қўйди

Болакай iPad ни ярим асрга блоклаб қўйди

Журналист Эван Осноснинг (Evan Osnos) таъкидлашича унинг Apple iPad планшети 48 йилга блокланиб қолган. Twitter да ёзишича эркак қурилмани уч яшар ўғлининг олдида қолдириб кетган.

Оснос маслаҳат сўраб обуначиларга мурожаат қилган. Бу уюштирилганга ўхшайди лекин, ўғлим iPad ни кўп маротаба блокдан чиқаришга урингандан кейин у шундай ҳолатга тушиб қолди. Бирор фикрингиз борми? деб ёзади у. У жойлаган фотодаги iPad экранида 25 536 442 дақиқадан сўнг қайта уриниб кўринг деган ёзув турибди.

Кўпчилик унинг муаммосини ечишга ҳаракат қилган. Аксарият операцион системани қайта ўрнатиб, маълумотларни резерв нусхадан тиклашни маслаҳат берган. Баъзилар шошилмасдан 48 йил кутишни айтишган. Бир фойдаланувчи агар у шунча кутса ўғлининг 51 ёшига зўр совға бўлишини ёзган. Шундан бери ижтимоий тармоқда Оснос бу мавзуни кўтармади, эскисини тузаттими ёки янги планшет олдими ҳеч ким билмайди.

Киритилди: 14:18 09.04.2019. Ўқилди: 2635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!