Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Болага инглиз тилини ўргатишда қўл келадиган 5 тавсия

Болага инглиз тилини ўргатишда қўл келадиган 5 тавсия

Ўйин орқали ўргатинг

Агар фарзандингиз 3-7 ёш оралиғида бўлса, унда инглиз тилидаги мультфильмлар қўйиб бериш, инглиз тилидаги жой, мева, ранглар номи ёзилган ўйинлар ўйнатиш тавсия қилинади. Online материаллардан фойдалансангиз, биргаликда томоша қилинг. Масалан, видеода қизил рангни «ред» деб айтса, савол бериш орқали бола хотирасига мустаҳкамланишига кўмаклашинг. Машина қандай рангда экани, бу ранг инглиз тилида нима дейилади сингари саволлар бериб, биргаликда шуғуллансангиз, тезроқ натижа кузатилади. Мактаб ёшидаги болалар учун геймификация — ўйин механикаси яхши вариант. Машғулот давомида кўргазмали қуроллар, суратлар, қўлланмалар, карталардан фойдаланинг. Шуғулланиш давомида яхши натижа қайд қилса, рағбатлантиринг.

Истаги билан боғ​лаб мотивация беринг

Болажон 12 ёш бўлса, демак, сиз унга тил ўрганиши кераклигини жиддийроқ тушунтиришингиз мумкин, лекин мураккаблаштирманг. Мотивацион усулдан фойдаланинг. Тилни яхши ўрганса, келажакда ўзи хоҳлаганидек машина ҳайдашини, севимли футбол командаси ўйинини стадионнинг ўзидан томоша қилишини, саёҳат қила олиши мумкинлигини англатинг. Бола психологиясидан келиб чиқиб, ёқтирган нарсаси билан ҳаётий мақсадларни боғлаб, тил ўрганса, ўша нарсага эриша олиши мумкинлигини билдиринг. Болани вазифага кўмиб ташлаб, мажбурлаб ўргатишдан фойда йўқ, асосийси, қизиқтириб ўзида хоҳиш уйғонишига сабабчи бўлинг, аммо назорат қилиб туришни ёддан чиқарманг.

Ўзига бўлган ишончини сўндирманг

Сен ҳеч нарсани билмайсан, ўргана олмайсан деб болани синдириб қўйманг. Бунда ҳимоя реакцияси ишга тушиб, ҳафсаласи пир бўлади, ўқигиси келмай қолади. Бирон хато қилса, гап айнан нимада эканини тушунтиринг, камчиликлари устида ишланг ва яна кўпроқ шуғулланса, бундан-да яхши натижа қайд қилишини, унда бунга қобилият ва салоҳият борлигини билдиринг.

Болага инглиз тилини ўргатишда қўл келадиган 5 тавсия

Фото: Getty Images

Шошқалоқлик қилманг

Тил ўрганиш мураккаб ва узоқ жараён эканини ёддан чиқарманг. Ўйинқароқ, ўз оламида яшайдиган мурғак болакай учун бу меҳнат эканини инобатга олинг. Шуғулланиш давомида оз бўлса ҳам яхши кўрсаткич қайд қилса, уни эътироф этиб, шу йўсинда давом этса, ҳали ўз она тилиси сингари гаплаша олишини таъкидланг.

Режа асосида ёндашинг

Тил ўрганишни фақат ўқитувчи ёки репетиторга ташлаб қўйманг. Агар бола дарсда ўзини ноқулай ҳис қилса, ўқитувчидан босим сезишини таъкидласа ва энг асосийси ўсиш кузатилмаса, репетиторини ўзгартиринг. Агар мустақил шуғулланадиган бўлсангиз, унда режа асосида ишланг, қачон рўзғор ишларидан ортсангиз, эсингизга тушиб қолса эмас. Айнан бир кун ва вақтда, масалан, ҳар сешанба ва пайшанба соат 6 да, ярим соат шуғулланинг ва ора-орада вазифаларни бажарган ёки йўқлигини текшириб туринг. Материалларингиз қизиқ бўлишига ҳам эътиборли бўлинг. Зерикарли машқлар билан банд қилмасдан, инглизча мусиқа, видео ва китоблардан фойдаланинг. Агар фильм кўришни яхши кўрса, ёшига мос фильмни инглиз тилидаги субтитри билан қўйиб беринг. Инглиз тилидаги қўшиқни караоке қилинг ва энг асосийси ўзингиз намуна бўлинг. Машғулотдан бошқа вақтда ҳам билган сўзларини такрорланг, суҳбат қуринг ва уйдаги буюмлар номини инглиз тилида айтишини илтимос қилинг.

Киритилди: 22:01 29.06.2020. Ўқилди: 2543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!