Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Боладаги қобилиятни нималар йўқ қилади?

Боладаги қобилиятни нималар йўқ қилади?

1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди.

3. Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра, бола қобилиятни онасидан олади.

4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди.

6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85 фоизи сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар сув ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади.

7. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим.

8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир.

Киритилди: 16:39 18.01.2022. Ўқилди: 2754 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!