Отилма 26 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 07:32 да бошланган ва тахминан 10 дақиқа давом этган. Вулқон отилиши олов устуни ва қуюқ қора тутун билан кузатилган.
Озарбайжонда дунёдаги маълум лой вулқонларининг қарийб 700 таси жойлашган. Уларнинг 350 га яқини фаол ҳисобланади.
2021 йил июль ойида ҳам Озарбайжон соҳиллари яқинида Каспий денгизидаги лой вулқони отилиши кучли портлаш ва ёнғинга сабаб бўлган эди.