Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Боку: “Арманистон қуролли кучлари Қорабоғдаги жанглардан сўнг 3,8 миллиард доллар зарар кўрди”

Боку: “Арманистон қуролли кучлари Қорабоғдаги жанглардан сўнг 3,8 миллиард доллар зарар кўрди”

Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий можаро пайтида Арманистон қуролли кучлари камида 3,8 миллиард долларлик ҳарбий техникани йўқотди.

Бу ҳақда Озарбайжоннинг Иқтисодий ислоҳотларни таҳлил қилиш ва коммуникатсия маркази бўлими бошлиғи Аяз Мусеибов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Арманистон 2020 йилда 716 миллион долларлик ҳарбий харажатларни тасдиқланган.

"Бироқ 44 кун ичида Арманистонга ҳарбий эҳтиёжлар учун йиллик харажатлардан 5,3 баравар кўпроқ зарар етказилди", дея таъкидлади Мусеибов.

Унинг қўшимча қилишича, ҳисоб-китоблар ва иқтисодий кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда, Арманистоннинг ҳозирги ҳарбий бюджетининг инфратузилмасини тиклаш учун тахминан 38 йил керак бўлади.

Киритилди: 23:00 02.12.2020. Ўқилди: 2058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!