Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Боксчилар Баҳодир ва Камшибек жанги Бокуда бўлмайди

Боксчилар Баҳодир ва Камшибек жанги Бокуда бўлмайди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бокс бўйича «Буюк ипак йўли» халқаро турнирида рингга кўтарилган 10 нафар боксчимиздан 9 нафари баҳсларда ғалаба қозонди. Фақатгина 63,5 кг. вазн тоифасида Асадбек Ражабов мағлубият аламини тотди.

Жаҳон ва Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов +92 вазнда эронлик Рузбеҳ Сафарига қарши жанг қилиб 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва 1/2 финалга йўл олди.

Дарвоқе, ярим финал доирасида бокс мухлислари ва мутахассислари Баҳодир Жалолов ҳамда Камшибек Кункабаев ўртасида жанг бўлишини кутаётган эди. Бироқ, Камшибек 1/4 финал жангида россиялик Рамазан Карнукаевга кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани тарк этди. Шу тариқа Баҳодир ҳамда Камшибек жанги бошқа мусобақаларга қолди.

Киритилди: 21:21 25.03.2024. Ўқилди: 905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!