Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бокс. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади

Бокс. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етди.

Ўзбекистон делегацияси медаллар ҳисоб-китоби бўйича учинчи ўринни эгаллади. Жамоамиз турнирда 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал:
-51 кг. Ҳасанбой Дўсматов
-67 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев

Кумуш медал:
-60 кг. Абдумалик Халоков
-80 кг. Жавоҳир Умматалиев
-92 кг. Тўрабек Хабибуллаев
+92 кг. Арман Маханов

Бронза медал:
-54 кг: Асилбек Жалилов
-57 кг: Хўжаназар Нортожиев
-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев

Умумжамоа ҳисобида ғолиблик Россияга насиб этди 7 та олтин, 5 та кумуш ва 1та бронза медаллари. Қозоғистон делегацияси 3 та олтин, битта кумуш ва 2 та бронза медаллари билан иккинчи поғонани банд этди.

Киритилди: 09:30 14.12.2025. Ўқилди: 1101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!