Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бокс. Исроил Мадримов Цзюнинг бугунги мағлубиятига изоҳ берди

A A A
Бокс. Исроил Мадримов Цзюнинг бугунги мағлубиятига изоҳ берди

Хабар берганимиздек, бугун АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги муҳташам "T-Mobile Arena"да навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазн тоифасида ўтказилиб, унда WBO йўналиши чемпиони, австралиялик Тим Цзю (24-1, 17 KO) америкалик даъвогар Себастьян Фундора (21-1-1, 13 KO)га очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди. Цзю фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Фундора эса 23-жангига келиб, илк бор чемпионлик учун рингга чиқди ва бирйўла иккита камарни қўлга киритди.

Биринчи ўрта вазнда WBA чемпионлик камари Исроил Мадримовга тегишли бўлиб турибди. Ҳамюртимиз сайтимизга берган интервьюсида эҳтимолий рақибларининг бугунги жанги ҳақида гапирди.

"Цзю - Фундора жангини томоша қилдим. Ҳақиқатан ҳам, Себастьян жуда ҳам ноқулай рақиб. Бўйдор боксчилар ҳамиша ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдириб келган. Тим Цзюга ҳам ноқулайлик олиб келишини сезиб, кутиб тургандим. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Фундора билан ўз вақтида спарринг-машғулот ўтказганман. Унинг икки метрлик бўйи ҳамда узун қўллари рақибларини қийнаб қўяди. Ҳар қандай рақиб билан жанг қилмасин, шу икки омил, яъни бўй ва қўлининг узунлигини унга ёрдам берган. Бугунги Цзюга қарши кечган жангда ҳам шу нарса муҳим рол ўйнади", - деди Мадримов.

Киритилди: 12:42 31.03.2024. Ўқилди: 1998 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!