Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Бокс бўйича ЖЧ. Олти спортчимиз финалга чиқди!

Бокс бўйича ЖЧ. Олти спортчимиз финалга чиқди!

БААнинг Дубай шаҳрида ўтаётган бокс бўйича IBA жаҳон чемпионатида кеча ярим финал жанглари ўтказилди. Ушбу босқичга Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар аъзоси етиб келган эди ва уларнинг 8 нафари кеча рингга кўтарилди.

75 кг вазндаги вакилимиз Фазлиддин Эркинбоев жароҳат сабаб ярим финал жангини ўтказа олмади.

Шунингдек, Асилбек Жалилов россиялик рақибига, Хўжаназар Нортожиев эса тожикистонлик боксчига ютқазиб қўйиб, бронза медали ҳамда 75 минг доллар миқдоридаги сертификат билан тақдирланди.

Қолган 6 нафар спортчимиз ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Натижалар билан танишинг:

-54 кг: Асилбек Жалилов - Вячеслав Рогозин (Россия) - 0:5

-60 кг: Абдумалик Халоков - Артур Базеян (Арманистон) - 5:0

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Алехандру Парасчив (Молдова) - 5:0

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Сабиржан Аккаликов (Қозоғистон) - ҳамюртимиз жароҳат туфайли жанг ўтказмади.

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Рудолф Гарбоян (Арманистон) - 5:0

-57 кг: Хўжаназар Нортожиев - Хусравхон Раҳимов (Тожикистон) - 0:5

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Арлен Лопез Кардона (Куба) - 5:0

-92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Алфонсо Домингес (Озарбайжон) - 5:0

+92 кг: Арман Маханов - Давит Чалоян (Арманистон) - 5:2

Киритилди: Бугун 09:06. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!