Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик қизга Nexia-3 автомобили совға қилинди

Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик қизга Nexia-3 автомобили совға қилинди

26 апрель куни Ўзбекистон бокс федерациясида ўзбек боксчи қизлари орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк спортчи Нигина Ўктамовани тақдирлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида унга махсус совға — Nexia-3 автомобили ҳадя қилинди.

«Ушбу кўрсатилган эътибордан бениҳоя хурсандман. Бу мамлакатимизда спортга, ҳусусан боксга қаратилаётган катта эътиборнинг самараси. Биз ёшларга ишонч билдириб, барча шароитларни яратиб бераётганликлари учун президентимизга, Туризм ва спорт вазирлигига, Миллий олимпия қўмитаси ва албатта Ўзбекистон бокс федерациясига миннатдорчилигимни билдираман», — деди Нигина Ўктамова.

Киритилди: 16:51 26.04.2021. Ўқилди: 2482 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!