Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида божхона органлари томонидан 888 кг гиёҳвандлик воситалари, 406 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар ушлаб қолинган.
Божхона қўмитасида бўлиб ўтган ҳайъат йиғилишида айтилишича, 59 миллиард сўмлик тамаки маҳсулотлари ҳамда 34 та қурол, 1 минг 187 та ўқ-дорилар ушлаб қолинган.
Ҳисобот даврида хавфларни бошқариш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида 757 миллиард сўмлик товарларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Чегарада импорт товарлари устидан божхона кўриклари самарадорлиги ошиб, 356 миллиард сўмлик ноқонуний товарлар далилий ашё сифатида олинди.
Мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш борасида 10 мингдан ортиқ тадбиркорларга 38 триллион сўм божхона тўловларидан имтиёз ва преференсиялар қўлланган, 5 триллион сўм божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилган.