Бугун 20 сентябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Boeing янги лайнерни синовдан ўтказишда техник муаммоларга дуч келди

Boeing янги лайнерни синовдан ўтказишда техник муаммоларга дуч келди

Американинг Boeing авиакомпанияси янги Boeing -777Х самолётини синовдан ўтказишда техник муаммоларга дуч келди. Бу ҳақда France-press манбаларга таяниб хабар қилди.

Унинг сўзларига кўра, муаммолар аниқланганидан кейин тестлар тўхтатилган. Таъкидланишича, синовда АҚШ Федерал авиация маъмурияти инспекторлари ҳам иштирок этган.

Boeing вакили, “Франциянинг 2020 йил бошига режалаштирилган биринчи рейслари носозлик туфайли кечиктириладими?” деган саволга жавоб беришдан бош тортди. "Ҳодиса ўрганилмоқда, гуруҳ муаммонинг сабабларини аниқлаш устида ишламоқда", деган қисқа қилиб.

Муаммонинг аниқ сабаби ҳақида хабар берилмаган.

Июль ойида Boeing двигателдаги муаммолар туфайли 777Х нинг биринчи парвозини 2020 йил бошига қолдиришга қарор қилди. Дастлаб, у 2019 йилнинг кузига режалаштирилган ва мижозларга биринчи етказиб бериш 2020 йилда кутилган эди.

Киритилди: 09:18 10.09.2019. Ўқилди: 605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!