Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Boeing иш жойларини 10 фоизга қисқартиришини эълон қилди

Boeing иш жойларини 10 фоизга қисқартиришини эълон қилди

"Boeing 17 000 иш жойини қисқартиради, бу умумий ишчи кучининг 10 фоизини ташкил қилади. Ушбу қарор 777Х самолётининг биринчи етказиб бериш партияларини бир йилга кечиктиради, шунингдек, иш ташлашлар натижасида учинчи чоракда 5 миллиард доллар зарар кўради", деб ёзади Reuters.

Boeing компаниясининг янги бош директори Келли Ортберг ходимларга йўллаган мурожаатида компаниянинг америкалик ишчиларининг 737 МАХ ва Boeing 767 ва 777 самолётларини ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйган давом этаётган иш ташлашидан кейин “молиявий ҳолатни тиклаш учун” ишчи кучини сезиларли даражада қисқартириш зарурлигини айтди.

"Иш жойидаги қисқартиришлар раҳбарлар, менежерлар ва ходимларга таъсир қилади", деди компания раҳбари. Ортберг август ойида компания раҳбарлигини қабул қилиб, касаба уюшмаси ва ходимлар билан муносабатларни тиклашга ваъда берганди.

"Вақтинчалик маош олмаётгани сабабли иш ташлашга чиққанлар доимий маош олмайдиган ишсиз ишчи бўлишни хоҳламайдилар. Ўйлайманки, иш ташлаш бир ҳафта ичида тугайди, чунки бу ишчилар ишдан бўшатиладиган 17 000 кишилик рўйхатда бўлишни хоҳламайдилар", — деди Great Hill Capital бошқарувчи директори Томас Хейс.

Иш ташлашлар бир ой олдин бошланган эди. Boeing компаниясининг Сиэтл ва Портленддаги 33 мингга яқин ходими, “Халқаро аэрокосмик ва машинистлар уюшмаси” аъзолари маошларини 40 фоизга оширишни талаб қилмоқда. Компания иш ҳақини 25 фоизга ошириш таклифи билан чиқди, бироқ у рад этилди.

Киритилди: 10:24 12.10.2024. Ўқилди: 1011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!