Санкт-Петербургдан Самарқандга йўл олган Boeing 737 самолёти 173 йўловчи билан техник носозлик сабаб Внуково аэропортига мажбурий қўнди, деб хабар беради РИA Новости.
«Самолёт стабилизаторнинг носозлиги туфайли Внуково аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди», — деди агентлик суҳбатдоши.
Авиакомпания матбуот хизмати хабар беришича, барча йўловчиларнинг ҳолати яхши.