Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бобонов Париж "Катта Дубулға" турнирида қатнашмайдими?

Бобонов Париж "Катта Дубулға" турнирида қатнашмайдими?

Эртага Франция пойтахти Париж шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи мавсумнинг илк турнири старт олади.

Икки кун давомида сайёрамизнинг 5 қитъаси 84 давлатидан жами 522 (317 эркак, 205 аёл) нафар дзюдочи мусобақа медаллари ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқадилар.

Улар қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар дзюдочиси Камолиддин Бахтиёров (-60 кг), Сардор Нуриллаев, Бобур Ваджиев (иккиси ҳам -66 кг), Муроджон Йўлдошев (-73 кг), Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг), Алишер Юсупов, Шоҳруххон Бахтиёров (иккиси ҳам +100 кг) ҳам бор.

Афсуски, жаҳон чемпиони Давлат Бобонов терма жамоамиз Парижга жўнаб кетишидан бир кун олдин бетоб (шамоллаш, температура) бўлиб қолди. Мураббийларимиз терма жамоа шифокори билан маслаҳатлашгач, таваккал қилмасликни лозим топишди.

Киритилди: 19:15 03.02.2023. Ўқилди: 1636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!