Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

БМТ Ямандаги исёнчиларни қўллаб-қувватлашда айбланмоқда

A A A
БМТ Ямандаги исёнчиларни қўллаб-қувватлашда айбланмоқда

Яманнинг Ходайда шаҳри губернатори Ҳасан Али Тоҳир БМТни исёнчи “Ансаруллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракатини қўллаб-қувватлаганликда айблади.

“БМТ вакиллари Яманнинг қонуний ҳукуматига қарши урушаётган исёнчиларни қўллаб-қувватлаб чиқмоқда”, – деди губернатор Саудиянинг “Фармон” нашри билан суҳбатда.

Тоҳирнинг сўзларига кўра, БМТ ўзининг Ямандаги кетма-кет алмаштирилган вакилларининг фаолиятидаги муваффақиятсизликдан хулоса чиқармаган.

Губернаторнинг фикрига кўра, бутунжаҳон ташкилоти инсониятга қарши жиноятлар содир этаётган “Ансаруллоҳ” ҳаракатини террорчи гуруҳ сифатида қабул қилишга кескин қарши чиқяпти.

У БМТ ва бошқа ташкилотларни қонуний ҳукуматни, хусусан Ходайда провинциясини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 14:01 04.07.2018. Ўқилди: 1546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар