ТДТ Бош котиби Кубаничбек Омуралиев маълум қилишича, мазкур ташаббус туркий халқлар тарихи ва анъаналари меросини тарғиб қилиш мақсадида турли мамлакатларда уюштириладиган тадбирлар дебочасидир.
Ҳафталикни ўтказиш ғояси тузилманинг 2023 йил ноябрь ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган 10-саммитида аъзо давлат раҳбарлари томонидан тақдим этилган.
Турк дунёси ҳафталиги доирасида суратлар кўргазмаси, конференция ва гала-концерт ташкил этилди.
– Туркий давлатларни ягона мақсад бирлаштиради, – дейди “Биз бирга кучлимиз!” шиорига содиқликни яна бир бор тасдиқлаган К.Омуралиев. – Ҳафталик дипломатия маркази бўлган Женевада турк дунёси ҳамкорлигини бутун дунёга намойиш этишни кўзлаган. Бундай тадбирларни бошқа турли мамлакатларда ҳам ўтказишни режалаштирганмиз.
Дастурларда кўплаб давлатлар, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.