Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

БМТ маърузачиси Исроил борасида яхши таклиф берди

БМТ маърузачиси Исроил борасида яхши таклиф берди

БМТнинг Фаластинда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича махсус маърузачиси Исроилнинг ташкилотдаги аъзолигини вақтинча тўхтатиш таклифи билан чиқди.

Франческа Албанезе кўра, айни пайтда нафақат Ғазода, балки Исроил оккупацияси остидаги Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда ҳам фаластинликлар зўравонлик қурбони бўлмоқда. Фаластин ерларида кузатилаётган ҳолат эса этник тозалаш ва айирмачилик сиёсати деб баҳоланмоқда.

"Халқаро ҳуқуқни бузишни бас қилиб, оккупацияни тўхтатмагунча қадар Исроилнинг БМТдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиш ёки вақтинчалик тўхтатиб туришни тавсия қиламан", – деди Албанезе.

Махсус маърузачига кўра, Исроил Халқаро суд қарорига бўйсунган ҳолда қуролли кучларини Фаластиннинг ишғол остидаги ҳудудларидан олиб чиқиши, келгиндилар манзилгоҳларини йўқ қилиши, Фаластинга тегишли табиий бойликлардан фойдаланишни тўхтатиши ва уларга товон тўлаши керак.

Киритилди: 20:12 03.11.2024. Ўқилди: 1479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!