Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

БМТ Маҳмуд Аббосга видеомурожаат йўллашга рухсат берди

БМТ Маҳмуд Аббосга видеомурожаат йўллашга рухсат берди

19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин Президенти Маҳмуд Аббосга дунё етакчилари йиғилишида видеомурожаат орқали сўзлаш ҳуқуқини беришга овоз берди. Бу қарор АҚШ уни Нью-Йоркка виза билан таъминлашдан бош тортгандан кейин қабул қилинди.

Резолюция 145 давлатнинг қўллаб-қувватлови билан қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, Аббос ва бошқа фаластинлик расмийлар визаси бўлмаса, келгуси бир йил давомида БМТ тадбирларида онлайн қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

АҚШ бунга қарши чиқди ва Фаластин маъмуриятини тинчлик келишувларига амал қилмаётганликда айблади.

Шунингдек, Аббос 22 сентябрда икки давлатли ечимни қўллаб-қувватлаш саммитида ҳам видеомурожаат йўллаши мумкин.

Киритилди: 23:05 20.09.2025. Ўқилди: 1169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!