Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

БМТ Канадада яна топилган оммавий қабр ҳолати бўйича текширув ўтказишни талаб қилди

БМТ Канадада яна топилган оммавий қабр ҳолати бўйича текширув ўтказишни талаб қилди

Канадада яна бир собиқ маҳаллий болалар мактаб-интернати ҳудудида оммавий қабр топилди.

Таъкидланишича, у Ванкувер яқинидаги Пенекалут оролида топилган бўлиб, у ерда 160 дан ортиқ "белгиланмаган ва ҳужжатсиз қабрлар" бор.

Улар жойлашган ҳудуддаги мактаб-интернат 1890-йиллардан 1970-йилларга қадар фаолият юритган ва давлат томонидан молиялаштирилган.

Айни пайтда у ерга болалар дафн этилгани ёки йўқлиги маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Канаданинг Британия Колумбияси ва Саскашеван провинцияларидаги иккита собиқ мактаб-интернатлар ҳудудида деярли минг кишининг ҳужжатсиз қолдиқлари топилган эди. Эҳтимол, бу машғулотлар пайтида вафот этган ҳиндуларнинг фарзандларидир. БМТ ҳолат юзасидан тергов ўтказилишини талаб қилмоқда.

Бунгача Американинг Флорида штатидаги Тампа шаҳрида маҳаллий Кинг ўрта мактаби биноси остида оммавий қабр топилган эди.

Киритилди: 22:32 15.07.2021. Ўқилди: 3239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!