UNIFIL баёнотида қайд этилишича, воқеа 13 октябр куни эрталаб Ливан жанубидаги тинчликпарварлар базасида содир бўлган.
"Маҳаллий вақт билан соат 04:30да тинчликпарвар кучлар махсус бошпаналарда бўлганида, Исроилнинг иккита Меrkava танки базанинг асосий дарвозасини бузиб ташлади ва объект ҳудудига кирди. Кейин Исроил қўшинлари базадаги чироқларни ўчиришни бир неча бор талаб қилишди. Тинчликпарвар кучлар норозилик билдирганидан кейин Исроил танклари база ҳудудини тарк этди. ЦАХАЛнинг ҳаракатлари тинчликпарварларнинг ҳаётини хавф остига қўймоқда", дейилади UNIFIL баёнотида.