Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

БМТ ҳисоботига кўра, афғон аёлларининг руҳий саломатлиги ёмонлашмоқда

БМТ ҳисоботига кўра, афғон аёлларининг руҳий саломатлиги ёмонлашмоқда

2024 йил апрель ойига келиб, аёлларнинг деярли 70 фоизи қаттиқ хавотир, изоляция ва депрессияни бошидан кечираётгани маълум бўлди. 2023 йилда ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, сўровномада қатнашган аёл ва қизларнинг 8 фоизи ўз жонига қасд қилишга уриниб кўрган.

Сўровнома айни пайтда Афғонистондаги аёлларнинг 64 фоизи уйдан ёлғиз чиқишдан қўрқишини кўрсатган. Бу статистик маълумотлар аёлларнинг ҳам жамиятда, ҳам шахсий ҳаётда ўрнини йўқотиши билан боғлиқ бўлиб, 2024 йил апрелига қадар атиги 38% аёллар уй хўжалиги қарорларида фикри "инобатга олинишини" айтишган.

Толибон Афғонистон ҳокимиятини эгаллаганига уч йил ошди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мамлакатда гендер тенгсизликлари чуқурлашиб бораётган афғон аёллари учун шароит ёмонлашганидан хавотир билдирмоқда.

Киритилди: 13:45 11.09.2024. Ўқилди: 981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!