Бугун 16 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

БМТ Эрон ҳақидаги турли баёнотлардан хавотирда

БМТ Эрон ҳақидаги турли баёнотлардан хавотирда

БМТ Эрон бўйлаб эҳтимолий зарбалар берилиши ҳақидаги турли баёнотларни хавотир билан кузатмоқда.

Бу ҳақда 15 январ куни бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида ташкилот Бош котиби ёрдамчиси Марта Поби маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Эронга қилинадиган эҳтимолий ташқи ҳужум шундоқ ҳам таранг вазиятни янада оғирлаштириши мумкин. Шу боис у тарафларни максимал даражада вазмин бўлишга чақирди.

"Бош котиб ҳамон Эроннинг барча муаммолари, жумладан ядровий дастур ва мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари билан боғлиқ хавотирларни дипломатия ва мулоқот орқали ҳал қилиш энг яхши йўл эканига ишонч билдирмоқда", — дея қўшимча қилди Поби.

Киритилди: Бугун 13:00. Ўқилди: 357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!