Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

БМТ Бош котиби Венесуэла президенти билан мулоқот қилди

БМТ Бош котиби Венесуэла президенти билан мулоқот қилди

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Венесуэла президенти Николас Мадуро билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда БМТ Бош котиби идораси маълум қилди.

Суҳбат чоғида минтақадаги кескинликнинг кучайиши муҳокама қилинди.

"Суҳбат чоғида Бош котиб БМТга аъзо давлатлар халқаро ҳуқуққа, хусусан, БМТ Низомига риоя этиши, ўзини тутиши ва минтақавий барқарорликни сақлаш учун кескинликни камайтириш зарурлиги ҳақидаги БМТ позициясини яна бир бор таъкидлади", — дейилади баёнотда.

Аввалроқ БМТ Бош котиби матбуот котиби ўринбосари Фарҳан Ҳақ журналистларга Гутерриш ўзини тийишга ва АҚШ ва Венесуэла ўртасидаги кескинликни зудлик билан юмшатишга чақирганини маълум қилганди.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!