"Бизга Украинада БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқ ва Бош Ассамблея резолюцияларига мувофиқ тинчлик ўрнатилиши керак", деди Антониу Гутерриш 16-саммит доирасидаги “BRICS+” форматидаги йиғилишда.
Бош котибнинг қўшимча қилишича, дунёдаги барча мавжуд можаролар “БМТ Низоми қадриятлари, қонун устуворлиги, барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий мустақиллиги тамойилларига содиқ қолган ҳолда” ҳал қилиниши керак.