БМТ Бош котиби Путинга дон битимини узайтириш бўйича мактуб йўллади. Бу ҳақда Гутерриш идораси хабар берди.
БМТ Бош котиби вакилиниг маълум қилишича, мактубда дон битимини узайтириш таклиф қилинган. Шунингдек, БМТ келгусида дон битими бўйича Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги таъкидланган.
Гутерриш таклифининг мақсади "Россельхозбанк" фаолиятидаги тўсиқларни бартараф этиш ва Қора денгиз ташаббусининг келгуси фаолиятини таъминлашдан иборат, дейилади хабарда.
Ташкилот маълумотларига кўра, Россия томони Бош котиб мактубини олган ва ҳозирда уни ўрганмоқда.