БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Сурия пойтахти Дамашқдаги черковга уюштирилган терактни қоралади.
Бу ҳақда жаҳон ташкилоти раҳбари ижтимоий тармоқда Х хабар берди.
"Мен Дамашқдаги Авлиё Илья черковига уюштирилган терактни қоралайман ва тўлиқ тергов ўтказилишини талаб қиламан", - дея таъкидлади у.
Гутерриш террор ҳужуми қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва ярадорларга шифо тилади.
"Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Сурия халқини тинчлик ва адолат излашда қўллаб-қувватлашга содиқ қолади”, - дея таъкидлади Бош котиб.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Дамашқдаги юнон православ черковида теракт содир бўлиб, камида 20 киши ҳалок бўлган эди.