Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Aссамблеяси 78-сессияси раиси Дэннис Фрэнсис Aрманистон томонидан Озарбайжон ҳудудига ўрнатилган миналар жиддий ташвиш уйғотаётганини билдирди. Бу ҳақда мутахассис Нью-Йоркда анжуман якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Журналистларнинг Aрманистон ишғол йилларида Озарбайжон ҳудудига 1 миллионга яқин мина қўйгани ҳақидаги маълумот билан боғлиқ саволига жавоб берар екан, Фрэнсис бу ҳолат жиддий хавотир уйғотади, деди. Таъкидланишича, халқаро ҳуқуқ меъёрига кўра, қуролли тўқнашувда айрим турдаги қуроллардан фойдаланмаслик белгиланган. БМТ мулозими томонларни халқаро қонун-қоидага риоя қилишга чақирди.