Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

БМТ агентлиги Исроилнинг «дезинформация кампанияси»нинг нишонига айланди

БМТ агентлиги Исроилнинг «дезинформация кампанияси»нинг нишонига айланди

UNRWA Бош комиссари Исроил UNRWA ва унинг ходимларини обрўсизлантириш учун ёлғон маълумот тарқатганини маълум қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик Қочқинларга ёрдам ва Ишлар Агентлиги яна Исроил томонидан «дезинформация кампанияси»нинг нишонига айланди. Бу ҳақда UNRWA комиссари Филипп Лазарини маълум қилди.


«Яна бир бор тасдиқланмаган маълумотлардан UNRWA ва унинг ходимларини обрўсизлантириш учун фойдаланилмоқда», деб ёзди у Хда.
Унинг қайд этишича, ижтимоий тармоқлар ва Исроил ОАВларида Ғазода ХАМАС раҳбари билан бирга UNRWA ходими ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган.

«Мен бу ходимнинг тириклигини тасдиқлайман. У ҳозирда Мисрда яшайди, у эрда апрель ойида оиласи билан Рафаҳ чегарасини кесиб ўтган.»
- қўшимча қилди у.
Бундан ташқари, UNRWA Бош комиссари дезинформацион кампанияларни тўхтатишга чақирди.

UNRWA (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ бўйича агентлиги) 1949 йилда ташкил топган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси UNRWAга «Фаластинлик қочқинларга» ёрдам беришни буюрди. Агентликда рўйхатдан ўтган фаластинлик қочқинлар унинг хизматларидан UNRWA фаолият юритадиган ҳудудларда фойдаланиш ҳуқуқига эга. Булар Ливан, Иордания, Сурия, Ғарбий Соҳил, жумладан, Шарқий Қуддус ва Ғазо сектори. UNRWA хизматларига таълим, соғлиқни сақлаш, ёрдам ва ижтимоий хизматлар, қочқинлар лагери инфратузилмасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда микромолия киради.

Киритилди: 23:59 18.10.2024. Ўқилди: 629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!