Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга Ёрдам Миссияси Афғонистон ҳукуматини 12 ёшдан ошган қизларнинг ўқишини тақиқловчи сиёсатни қайта кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг махсус вакили ва УНАМА раҳбари Роза Отунбоева Халқаро қиз болалар куни муносабати билан баёнот берди , деб хабар беради миссия расмий сайти.
«Афғонистонда биз ушбу муҳим кун – Халқаро Қиз болалар кунини катта қайғу билан нишонлаймиз. Давлат ҳокимияти органлари 12 ёшдан ошган қизларнинг ўқишини тақиқлаганига 1120 кун ўтди. Демак, уч йилдан ортиқ вақт давомида нафақат миллионлаб қизлар, балки уларнинг оилалари ва бутун мамлакат учун имкониятлар бой берилган», — деди махсус вакил.
Отунбаева афғон ҳукуматини «бутун мамлакат фаровонлиги учун» бу сиёсат йўналишини ўзгартиришга чақирди. Бундан ташқари, у штат қизлари ва аёлларига БМТ «уларнинг овозини ўчиришга ҳаракат қилса ҳам, улар номидан гапиришни тўхтатмайди», деб ваъда берди.