Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

БМТ: 2030 йилга бориб 84 миллион бола мактабга боролмайди

A A A
БМТ: 2030 йилга бориб 84 миллион бола мактабга боролмайди

2030-йилга бориб дунёда 575 миллион киши ўта қашшоқлик билан курашишда давом этади ва 84 миллион бола мактабга боролмайди. Тегишли прогноз БМТ ҳисоботида келтирилган.

Ҳисоботда 2030 йилгача ривожланиш мақсадларига эришиш хавфи, жумладан, “нол очлик”га эътибор қаратилади.

Қайд этилишича, ушбу муддатга қадар белгиланган 140 та мақсаднинг атиги 15 фоизига эришиш мумкин.

“Агар биз ҳозир ҳаракат қилмасак, бизнинг 2030 йилги кун тартибимиз дунё учун қабр тоши бўлиб қолади. Бу жараёнда муваффақиятга эриша олмаслик тенгсизликнинг чуқурлашиши ва дунёни бўлиниш хавфи ортишига олиб келиши мумкин”, — дея огоҳлантирди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳисоботнинг сўзбошида.

Киритилди: 06:29 12.07.2023. Ўқилди: 1550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!