Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФХХ) ва Ҳарбий разведка (ГРУ) ҳакерлари электрон почта хабарларини ўқишган, шахсий видеоларни томоша қилишган, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб электр станциялари фаолиятини тўхтатиб қўйиши ҳам мумкин бўлган, деб ёзади агентлик.
Қайд этилишича, Россия ФХХ бир неча ой давомида Грузия Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари, жумладан мамлакатнинг турли давлатлардаги элчихоналари электрон почта хабарларини кузатган.
АҚШ маълумотларига кўра, операцияни ФХХ учун ишлайдиган Турла номли ҳакерлар гуруҳи хакерлари амалга оширган. Россия ГРУ эса, ўз навбатида, Грузия Марказий сайлов комиссияси серверларини бузган, шунингдек, Грузия темир йўллари тизимига киберҳужумлар уюштирган.