Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Блинкен: Хитой Путиннинг "уруш машинаси"ни ёнилғи билан таъминлаяпти

Блинкен: Хитой Путиннинг "уруш машинаси"ни ёнилғи билан таъминлаяпти

"Хитой компаниялари Россия Федерациясига ҳарбий саноат учун маҳсулотлар етказиб бериш орқали Владимир Путинга Украинага қарши урушни давом эттиришга ёрдам бермоқда", деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда.

"Пекин, бир томондан, тинчлик ва можарога чек қўйишни хоҳлаётганини айтсада, бошқа томондан, ўз компанияларига Путиннинг тажовузкорлигини давом эттиришга ёрдам берадиган ҳаракатларни амалга оширишга рухсат берган, бу икки ҳаракат бир-бирига тўғри келмаяпти", деди Блинкен.

Шу билан бирга, Давлат котиби Вашингтон Россия-Хитой муносабатларига аралашиш ниятида эмаслигини таъкидлади, лекин Россия Федерацияси ва ХХР ўртасидаги бундай ҳамкорликни "муаммо" деб атади. Ванг И, ўз навбатида, Қўшма Штатлар "блоклараро қарама-қаршилик"га йўл қўймаслик учун "Хитойга туҳмат қилишни ва санкцияларни қўллашни тўхтатиши" кераклигини айтди.

Киритилди: 11:16 29.09.2024. Ўқилди: 1639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!