АҚШ Давлат котиби Блинкен Россия Ташқи Ишлар Вазири Лавров билан учрашувни бекор қилди.
Давлат департаменти раҳбарининг сўзларига кўра, россиялик Вазир билан учрашиш шартларидан бири Россиянинг Украинага бостириб кирмаслиги бўлган, аммо ҳозир АҚШ бу учрашувдан маъно кўрмаяпти.
Шунингдек, таранглик янада кучайган тақдирда Россиянинг ҳеч бир молиявий институти АҚШнинг санкцияларидан четда қолмаслигини таъкидлади.
Оқ уй эса "Агар Россия Федерацияси энергия манбаларидан қурол сифатида фойдаланишга қарор қилса, Ғарб тезда жавоб қайтаради, бу Европанинг ёнилғини бошқалардан сотиб олиш жараёнини тезлаштиради", дея баёнот берди.