Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Блинкен Байден ва Си Цзиньпин мулоқотини анонс қилди

A A A
Блинкен Байден ва Си Цзиньпин мулоқотини анонс қилди

Вашингтон тез орада АҚШ Президенти Жо Байден ва ХХР раиси Си Цзиньпин ўзаро алоқа боғлашини кутмоқда, дея баёнот берди бугун Давлат котиби Энтони Блинкен.

"Раис Си (Цзиньпин) ва Президент Байденга келадиган бўлсак, биз яқин ҳафталар ичида уларнинг суҳбатини ташкил этиш имкони пайдо бўлишини кутяпмиз", - деди, жумладан, Блинкен Таиланддаги матбуот анжуманида. Унинг маърузаси ёзма шаклини Давлат департаменти тарқатди.

Июнь ойи охирларида ХХР ТИВ Байден ва Си Цзиньпиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиши мумкинлиги тўғрисида ҳозирча маълумот йўқлигини айтса-да, ХХР ва АҚШ етакчиларининг ўзаро алоқага чиқишлари "жуда муҳим"лигини билдирганди.

Байденнинг ўзи эса аввалроқ Хитой раҳбари билан сўзлашиш режалаштирилгани, аммо суҳбат вақти маълум эмаслигини таъкидлаган.

Киритилди: 09:14 11.07.2022. Ўқилди: 3058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда