Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Бизга имомлар керак эмас". Ҳиндистонда юзлаб мадрасалар ёпилмоқда

"Бизга имомлар керак эмас". Ҳиндистонда юзлаб мадрасалар ёпилмоқда

Ҳиндистоннинг мусулмонлар кўп яшайдиган Ассам штатида давлатга қарашли 700 мадраса ёпилиб, уларнинг ўрнида оддий мактаблар очиладиган бўлди. 

The Guardian нашрининг хабар беришича, бу ҳақда Ассам штатининг Таълим вазири Химанта Бисва Сарма маълум қилган. Мадрасаларни апрель ойигача ёпиш режалаштирилган. “Бизга мусулмонлар орасидан кўпроқ шифокорлар, полиция зобитлари, амалдорлар ва ўқитувчилар керак, масжидлар учун имом эмас”, – дея изоҳлади вазир мазкур қарорни. 

Мухолифат партиялари эса ушбу қарорни қоралаб, у исломофоб характерга эгалигини айтмоқда. “Мақсад – мусулмонларни ер юзидан йўқ қилиб юбориш”, – дейди Конгресс партияси вакили Важид Чаудхари.

Киритилди: 11:31 02.01.2021. Ўқилди: 4985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!