Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Бизга ҳам шундай кафолатлар жудаям зарур" - Зеленский

Бизга ҳам шундай кафолатлар жудаям зарур" - Зеленский

Зеленский Украина учун Исроилга берилганига ўхшаш хавфсизлик кафолатлари зарурлигини айтди.

Украина президенти бу ҳақда NBC News телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.

Зеленский ўтган йили Эрондан Исроилга уюштирилган ракета ҳужумини эслаб, уни қайтаришда АҚШ, Франция, Буюк Британия ва Иордания каби давлатлар иштирок этганини таъкидлади.

"Исроил NATO аъзоси эмас. Иттифоқчи мамлакатларнинг Эрон ракеталарини йўқ қилгани яхши. Бу Исроилга хавфсизлик кафолатлари берилганини англатади. Исроилда АҚШ, Франция, Буюк Британия ва бошқа иттифоқчиларнинг аниқ хавфсизлик кафолатлари бор. Бизга ҳам шундай кафолатлар жудаям зарур", – дея фикр билдирди Украина раҳбари.

Зеленский бошқа кафолатлар қаторида “қудратли қурол-яроғ пакети” – Украинада жойлаштириладиган ракеталар ҳамда агар Киев NATO'га қўшилмаса, Россия армиясига тенг келадиган кўп сонли қўшин зарурлигини қайд этди.

Киритилди: 17:57 17.02.2025. Ўқилди: 2000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!