Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Биз сизни уятга қолдирдик»: Беллингем «Реал» мухлисларидан узр сўради ва ваъда берди

«Биз сизни уятга қолдирдик»: Беллингем «Реал» мухлисларидан узр сўради ва ваъда берди

«Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жамоа Чемпионлар лигасини тарк этганидан сўнг ўз ижтимоий тармоқларида мухлисларга йўлланган мурожаатини эълон қилди.

Мусобақанинг чорак финалида «қаймоқранглилар» «Бавария»га ҳар иккала ўйинда ҳам имкониятни бой беришди — 1:2 ва 3:4. Мюнхенликлар кейинги босқичда «ПСЖ» билан тўқнаш келишади.

«Бу (ғалаба учун) етарли бўлмади, лекин биз курашиб, мағрур ҳолда мусобақа билан хайрлашдик. Мадридистлар, биз сизни уятга қолдирганимизни биламиз, лекин қўллаб-қувватлашингиз учун доим миннатдормиз. Сиз лойиқ бўлган ажойиб дамлар албатта қайтади. Бизда ушбу мавсумни иложи борича кучли тарзда якунлашдан бошқа чора йўқ. Яшасин, Мадрид!» — деб ёзди футболчи.

Испания чемпионатида «Реал» 70 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Барселона»дан 9 очко ортда қолмоқда.

Киритилди: Бугун 10:48. Ўқилди: 270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!