Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Биз қўрқмаймиз – Зеленский

A A A
Биз қўрқмаймиз – Зеленский

Президент Владимир Зеленский Россиянинг келишувни тўхтатганини эълон қилганига қарамай, Украина ғалла экспортини давом эттиришини айтди, деди унинг матбуот котиби Сергей Никифоров.

“Бизда иккита келишув бор эди: Украина, Туркия, БМТ, бошқа келишув Россия, Туркия, БМТ. Демак, Россия [келишувни] тўхтатаётганини айтса, БМТ Бош котиби Гутерриш ва Туркия президенти Эрдоған билан келишувларини бузмоқда. Биз билан эмас. Улар билан ҳеч қандай келишувимиз йўқ”, — дейилади хабарда.

“Россия Федерациясисиз ҳам, биз Қора денгиз йўлагидан фойдаланишимиз учун ҳамма нарсани қилишимиз керак. Биз қўрқмаймиз. Бизга кемалари бор компаниялар мурожаат қилишди. Улар тайёр эканликларини айтишди, агар Украина [Украина портларидан ғалла юкларини] қўйиб юборса ва Туркия уларга ўтишга рухсат берса, ҳамма дон етказиб беришни давом эттиришга тайёр”, — деди Зеленский.

Киритилди: 11:28 18.07.2023. Ўқилди: 3143 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар