Биз Гренландияда хоҳлаган ҳамма нарсамизни қўлга киритамиз, деди АҚШ президенти.
Дональд Трамп бундай фикрни Тhe New York Post нашрига берган интервюсида билдирди.
"Вашингтон Гренландиянинг мақоми бўйича музокараларда ўз мақсадига эришади. Биз АҚШ базалари жойлашган ҳудудлар устидан суверенитетни қўлга киритамиз", — деди Трамп.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бутун Гренландияни сотиб олмасдан туриб, оролнинг айрим қисмлари устидан назоратни Қўшма Штатларга берадиган келишув муҳокама қилинмоқда.