Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Биткоин нархи рекорд даражада ошиб кетди, сабаби...

Биткоин нархи рекорд даражада ошиб кетди, сабаби...

АҚШдаги президентлик сайловлари ва унда республикачи Дональд Трамп етакчилик қилаётгани фонида биткоин нархи 9,31 фоизга ошиб, 74 352 долларга етди. Маълумотлар Binance биржасида эълон қилинди.

Охирги марта биткоин нархи 2024 йил 14 мартда тарихий максимумни ўрнатган ва 73,777 минг долларга кўтарилганди. Биткоин курси Америка сайловлари куни яқинлашгани сари ўсиб борди. Бунга Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп ўзининг сайловолди нутқида криптобизнесни қўллаб-қувватлагани сезиларли таъсир кўрсатди. Май ойида Трамп жамоаси расман криптовалюта орқали сайловолди кампанияси учун хайрияларни қабул қила бошлади.

Биткоин ҳам Трампнинг реклама кампаниясининг бир қисмига айланди. Сентябрь ойида сиёсатчи Нью Йоркдаги барда тарафдорларига биткоинда бургерлар сотиб олди.

31 октябрь куни Трамп биткоин фойдаланувчиларини криптовалюта контепциясини тавсифловчи техник ҳужжат биринчи марта эълон қилинганининг 16 йиллиги билан табриклади. Трампнинг маслаҳатчиси Девид Бэйли эса криптовалюталар ҳақидаги энг қадимги онлайн нашрлардан бири — Bitcoin Магазинеънинг эгаси ва бош муҳаррири ҳисобланади.

Демократик партиядан номзод Камала Ҳаррис ўзининг сайловолди кампаниясида криптовалюта бозорини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратмаган ва бу мавзуга юзаки тўхталиб ўтган. Ҳозирги администрациянинг криптовалюта ҳамжамиятидаги ҳаракатлари АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси томонидан кўплаб санкциялар ва суд даъволари туфайли салбий қабул қилинмоқда.

Киритилди: 10:24 06.11.2024. Ўқилди: 1952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!