Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бишкекда кучли шамол туфайли 11 та мактаб ва 8 болалар боғчаси зарар кўрди

Бишкекда кучли шамол туфайли 11 та мактаб ва 8 болалар боғчаси зарар кўрди

Бишкекда кучли шамол туфайли 19 та таълим муассасаси: 11 та мактаб ва 8 та болалар боғчасига зарар етди.

Ҳокимлик маълумотларига кўра, шамол том қопламаларини вайрон қилган, мактаблар ва болалар боғчалари ёнидаги ҳудудларда дарахтларнинг ағанаб тушиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам учраб турибди.

Айни пайтда тегишли хизматлар томонидан қулаган дарахтларни олиб ташлаш ишлари олиб борилмоқда, тузилган комиссия етказилган зарар кўламини аниқлайди.

Комиссия пойтахтдаги аввал том ёпиш ишлари олиб борилган барча таълим муассасаларини сифат жиҳатидан текширади.

1 апрелга қадар мактаб ўқувчилари таътилда, боғчалар одатдагидек ишлашда давом этади.

28 март куни Бишкекда кучли шамол бошланган эди. Бунинг оқибатлари жуда жиддий бўлиб чиқди. Бишкекда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Пойтахтда кучли шамол пайтида юз берган ҳодисалар оқибатида икки киши жароҳатланди. Шунингдек, айрим ҳудудлар электр таъминотисиз қолган.

Чуй вилоятида ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилинган, деб хабар беради kaktus.media.

Киритилди: 11:22 29.03.2024. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!