Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди

Биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди

Рақобат қўмитаси биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархга нисбатан 20 фоизлик спред (чеклов) ўрнатди. Ушбу ёқилғи нархи охирги 5 ой ичида қарийб 2 баробаргача қимматлашиб кетганди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Республика товар-хомашё биржасида пропан нархининг юқори чегарасини белгилади. Бу ҳақда бир нечта бозор иштирокчиларига таяниб Spot хабар берди.

Қайд этилишича, қўмитанинг 5 ноябрдаги топшириғига кўра, чоршанба кунидан бошлаб суюлтирилган газ учун бошланғич нархига нисбатан 20 фоиз миқдорида чеклов (спред) жорий этилган.

Ушбу қарор нархларга сезиларли таъсир қила бошлаган. Хусусан, 6 ноябр кунги савдоларда пропаннинг ўртача нархи тоннасига 1,2 млн сўмдан кўпроққа пасайиб, 8,9 млн сўмгача арзонлашган.

Киритилди: 15:57 07.11.2024. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!