Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Биржада доллар курси яхшигина арзонлашди

A A A
Биржада доллар курси яхшигина арзонлашди

Ўзбекистонда ўтган йилнинг 5 сентабрида валютани либераллаштириш бошланганидан буён доллар курси биринчи бор 7996 сўмли кўрсаткичга эришди. Бу ҳақда Ўзбекистон валюта биржаси маълумотларига асосланиб, “Spot” хабар берди.

Ўзбек сўми 2018 йилнинг февралидан бошлаб ўз ўрнини мустаҳкамлай бошлади — унга қадар эса даврий равишда бир доллар учун 8190 сўмга қадар арзонлашиб борди. Феврал ойининг ўртасидан буён миллий валюта кетма-кет 11 ҳафта давомида ўсиб борган эди.

Май ойида Америка валютаси 8050 сўмгача арзонлашди, кейин эса 8030 сўмгача тушди. Сўнгра 2017 йилнинг кузидан бери биринчи маротаба миллий валюта бир доллар учун 8000 сўмлик психологик белгига яқинлашганди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 08:53 16.05.2018. Ўқилди: 1792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда