Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Биринчи ўқиш куни: талабалар ва талаба бўлиш истагида бўлганлар учун эслатмалар

A A A
Биринчи ўқиш куни: талабалар ва талаба бўлиш истагида бўлганлар учун эслатмалар

Бугун 1-босқич талабалари учун биринчи ўқиш куни. Талабаликка қабул қилинганлар ўз хоҳишига кўра, балл етмай қолган йўналишлардан бирида ҳам супер-контракт асосида ўқиши мумкин. 

Ҳеч қайси йўналишга кира олмаган абитуриент эса 5та йўналишдан бирига супер-контракт асосида даъвогар бўлиши мумкин.

Контракт тўлаш учун охирги кун — 1 ноябр. Шу санага қадар бир йиллик шартнома пулининг ярми тўланиши ва абитуриент талаба сифатида расмийлаштирилиши керак.

Дарслар онлайн тарзда ташкиллаштирилади. 3 кундан 2 ҳафтагача давом этадиган анъанавий тарздаги танишув дарсларига келадиган талабалар ётоқхоналарга жойлаштирилмайди.

Бу йил супер-контракт тўлови Қабул комиссияси белгилаган минимал миқдордан оширилиши мумкин эмас. Фақат молиявий мустақил ОТМлар нарх ошириш ҳуқуқига эга. Супер-контракт пулини иккига бўлиб, 50 фоизини 1-декабргача, иккинчи ярмини 1-мартга тўлаб бўлиш керак.

Киритилди: 11:54 12.10.2020. Ўқилди: 4203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!